Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «Акванариум» ва «Сафари парк» ташкил қилинади
28.01.2019 15:01,  
17

Шу йил майда Тошкент ҳайвонот боғи таркибида давлат хусусий шерикчилиги шартлари асосида “Акванариум”, “Сафари парк” ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Бу “Ҳайвонот боғлари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини яхшилаш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Ушбу қарор билан Ҳайвонот боғларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлаш назарда тутилган.

Қарор лойиҳасида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йилги Инвестиция дастури маблағлари доирасида танлов натижасига кўра иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Самарқанд ҳайвонот боғи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш вазифалари белгиланган.

“Самарқанд ҳайвонот боғини ташкил этишда зарур мухандислик транспорт инфратузилмаларнинг мавжудлиги, экологик шароит, шамол эсиш йўналиши, ер ости сувларининг саҳти, катта сув ҳавзасининг яқинлиги ва унинг сувидан фойдаланиш имконияти, белгиланган ҳудудда умумий санитария-ветеринария ҳолатлар каби жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ер майдони ажратиш”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

2020 йилгача Тошкент ва Термиз ҳайвонот боғларида замонавий зоологик лаборатория ва зоомуҳандислик илмий мажмуасини ташкил этиш назарда тутилган.

Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Фарғона ва Самарқанд  вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги ва ветеринария йўналиши бўйича мавжуд олий таълим муассасалари талабаларининг ҳайвонот боғларида амалиёт ўташини ташкил этиш ҳақида топшириқ ҳам қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан