Қашқадарёда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

28.01.2019 | Ўзбекистон | 2583

2019 йил 27 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшаган А.Р. бошқарувидаги «ВАЗ-2101» русумли автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» йўлининг 44-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада ҳайдовчи ва унинг йўловчиси Ш.Р.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.