Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Flydubai 11 мартдан Тошкентга авиапарвозларни бошлайди
28.01.2019 18:32,  
18

flydubai Дубай авиакомпанияси 11 мартдан Дубай ва Тошкент ўртасида қатновларни амалга оширишни бошлайди, дея хабар қилди компания матбуот хизмати.  Рейслар ҳафтасига беш маротаба, 31 майдан эса ҳар куни амалга оширилади.

Янги йўналиш бўйича парвозлар Emirates авиакомпанияси билан тузилган код-шеринг шартномаси доирасида Дубай халқаро аэропорти 3-терминалидан Boeing 737 MAX 8 самолётларида йўлга қўйилади.

flydubai ижрочи директори Гейт Ал Гейт компания Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошираётган биринчи БАА миллий авиаташувчисига айланганидан мамнунлик изҳор қилди.

«Бу туризм ва савдо оқимларини янада ривожлантириш учун имконият яратиб, Дубай билан авиақатновларда камчиликларни ҳис этаётган бозорни очиш ҳамда Дубай ва унинг ён-атрофига саёҳатлар қилиш учун кўпроқ таклифларни илгари суришга азм қилаётганимизни акс эттиради», — деди у.

flydubai Марказий Осиёга 2010 йил ноябридан буён парвозларни амалга ошириб келмоқда. Ашхобод илк йўналиш бўлди. 2012 йил февралидан Бишкекка, 2013 йил апрелидан — Душанбега, 2014 йил сентябридан — Олма Ота ва Чимкентга, 2015 йил октябридан — Остонага рейслар йўлга қўйилди.

Emirates компанияси flydubai билан тузилган код-шеринг шартномаси доирасида янги йўналиш бўйича ўз кодларини жойлаштиради. Flydubai рейсларига чипталарини банд қилишда Emirates йўловчиларига бепул таом ҳамда эконом ва бизнес-синфда Emirates қўл юкларини ташиш меъёрлари тақдим этилади.

Бизнес-синф учун бориш-келиш тарифи 40 кг қўл юки ва барча йиғимларни ўз ичига олган ҳолда 7500 БАА дирҳамдан (1785 доллар) бошланади. Эконом-класс тарифи эса 7 кг қўл юки ва барча йиғимларни ўз ичига олган ҳолда 1545 дирҳамдан (420 доллар) бошланади.

Рейслар жадвали:

  • FZ1941 Дубай-Тошкент: учиш — 21:20, қўниш — 1:45;
  • FZ1942 Тошкент-Дубай: учиш — 3:15, қўниш — 6:05.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан