Сурия президентининг рафиқаси саратон касалига чалинганлиги маълум бўлди

28.01.2019 | Жаҳон | 2935

Сурия биринчи хоними Асма Асад ўтган йилниг август ойида саратон безини олиб ташлаш бўйича операцияни бошидан ўтказди, деб хабар қилмоқда ABC News.

Башар Асаднинг 43 ёшли рафиқаси 2018 йилнинг август ойидан бери кўкрак саратонига қарши курш олиб бормоқда. Дастлабки босқичда у кимёвий даволанишдан ўтган.

“Асад хоним зарарли кўкрак саратонига қарши даволанишни давом эттирмоқда. Ҳарбий госпиталда ўтказилган операция муваффақиятли бўлди”, - дейилган сурия президенти маъмурияти хабарида.

Асма Асад хонимда кўкрак саратони касаллиги топилгани ҳақида, дастлаб 2018 йилнинг август ойида маълум бўлган эди. Биринчи хонимнинг ўзи бу ҳақида фуқароларга эълон қилган эди.