Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бозорларида гўшт ва бошқа озиқ-овқат нархлари қанчага ошгани маълум бўлди
29.01.2019 12:58,  
8

Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумотни эълон қилди.

25 январь ҳолатига 1 кг мол гўшти 28 000 сўмдан 55 000 сўмгача, қўй гўшти 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача сотилмоқда.

Картошка 1 200 сўмдан 4 000 сўмгача, пиёз 500 сўмдан 2 000 сўмгача, сабзи 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача, тухум (10дона) 3 000 сўмдан 8 000 сўмгача, гуруч 5 000 сўмдан 25 000 сўмгача; ўсимлик ёғи (1 л) 8 000 сўмдан 13 000 сўмгача, шакар 4 500 сўмдан 6 000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.

Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлари тўғрисида маълумотларни йиғишда Тошкент шаҳридаги “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори”, Андижон шаҳридаги “Янгибозор деҳқон бозори”, “Андижон шаҳар марказий дехқон бозори”, “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, “Нукус деҳқон бозори”, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар деҳқон бозори”, “Жиззах марказий дехқон бозори”, “Гулистон деҳқон бозори”, “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”даги нарх-наво ўрганилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан