Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадаги қишлоғида 3 метрли бўғма илон топилди
29.01.2019 17:19,  
208

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманида 3 метрли ўлик бўғма илон топилди, деб хабар тарқатди Turmush.

Нашр хабарига кўра, илон Ўзбекистон билан чегарадаги Жеке-Мисте қишлоғидан, Фарғона каналининг ёнидан топилган. 

Қишлоқ ветеринари Маматрайим Тожибоевнинг айтишича, у катта эҳтимол билан, қўшни давлатдан канал орқали сузиб келган. Икки кун олдин қишлоқдаги йигитлар сувдан ўлик бўғма илонни топишган, унинг узунлиги 3 метр, эни - 15-20 сантиметр бўлган. "Эҳтимол, Ўзбекистонда кимдир илонлар боқади, улардан бири нобуд бўлганида эса, уни каналга ташлаб юборган", - дейди ветеринар.

Илонни тутган шахслар изоҳ беришдан бош тортган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан