Гулнора Каримованинг қизи Лола Каримова билан муносабатларини ошкор қилди

30.01.2019 | Жамият | 6860

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’даги саҳифасида Каримовлар оиласининг фарзанди бўлиш маъсулияти ҳақида ёзиб қолдирган.

Имон Каримова фолловерларининг бири Каримовлар оиласида туғилишнинг минус ва плюслари қандайлиги сўралган. Унга жавобан қиз, буни танлаш имкони йўқлигини, бариси ташқаридан кўринганчалик эмаслигини маълум қилган.

«Бу ҳар бир оиладагидек гап, ҳаётда жаранглаш учун ҳаракат қилиш керак, кимдир бўлиб етишмоқ учун, айниқса атрофдагилар нигоҳида», – деб ёзган.

Бундан ташқари Имон холаси Лола Тиллаева-Каримова билан муносабатлари ҳақидаги саволга жавобан «Ҳамма одам ўзини виждонига қараб яшайди. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади», – деб ёзган.