Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик ҳамширанинг ғалати ёзуви интернет фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди (фото)
30.01.2019 14:08,  
32

WaspDog ники остидаги Reddit фойдаланувчиси хитойлик ҳамширалардан бирининг ёзувини ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Бу ёзув бошқа фойдаланувчилар кулгисига сабаб бўлди, деб хабар қилади Ridus.

Ҳамшира чет эллик беморга эртага уни жарроҳлик амалиёти кутаётганини қандай тушунтиришни билмаган. Чунки инглиз тилини билмаган. Шу боис у жарроҳлик амалиётидан олдин овқат ва сув истеъмол қилмаслик кераклиги расмлар орқали тушунтиришга ҳаракат қилади.

Записка китайской медсестры пациенту-иностранцу

Ҳамшира соат 22:00 дан сўнг овқат ва сув ичиш тақиқланишини чет эллик беморга чизиб кўрсатади, чунки соат 8:00 да жарроҳлик амалиёти бўлиб ўташи керак.

Интернет фойдаланувчиларини ҳамширанинг қай тарзда беморни жарроҳлик амалиёти кутаётганини тушунтиргани ҳайратга солиб, кулгисига сабаб бўлади. Суратда қонга бўялган пичоқни кўриш мумкин.

Фойдаланувчилар сурат остида турли изоҳлар ёзиб қолдиришмоқда.

“Овқат ва сув ичма, биз эртага эрталаб сени егани келамиз”, деб изоҳ қолдирган улардан бири.

Баъзилари эса инглизчани ўрганиш учун ҳали ҳам кеч эмас, дея унга маслаҳат берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан