Apple раҳбарияти iPhone нархи туширилишини эълон қилди

30.01.2019 | Технологиялар | 2629

Apple компанияси раҳбарияти айрим мамлакатларда iPhone нархи туширилиши мумкинлигини эълон қилди.  

Хабарда айтилишига кўра, айрим мамлакатлар миллий валюталари қиймати долларга нисбатан кескин пасайиши туфайли ушбу мамлакатда яшаётган харидорлар учун Iphone қиммат бўлиб кетган.

“Биз iPhone нархарини бир йил олдинги даражага қайтаришга қарор қилдик. Умид қиламизки бу бизга савдо ҳажмини оширишга ёрдам беради”, - деди Тим Кур Reuters агентлигига.  

Эcлатиб ўтамиз, янги iPhone XS ўтган йил сентябрда 999 доллар нархда савдога чиқарилган эди. Шундан сўнг компаниянинг энг йирик бозорларидан бири бўлган Хитой, Россия,Туркия ва Бразилия бозорларида савдо ҳажми сезиларли даражада қисқарган эди.

Компания ҳозирча нархлар неча пул камайтирилиши мумкинлигини ҳамда бу қачон содир бўлишини хабар қилмаган. Агар нархлар ростдан ҳам камайтирилса, Apple компанияси учун бу охирги 12 йил ичида иккинчи бор нархларни тушириш бўлади.

Wall Street Journal хабарига кўра, Apple компаниясининг даромади камайиши сўнгги 10 йил давомида илк бор кузатилган. Хусусан, 2018 йил 4 чорагида iPhone даромади 15 фоизга камайган.