Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони икки бараварга кўпайди
30.01.2019 14:23,  
18

Охирги икки йилда чет элга борувчи Ўзбекистон фуқароларининг сони сезиларли даражада ортди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Масалан, 2017 йилда бу кўрсаткич 6,8 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса 13,8 миллион кишини ташкил этди. Худди шундай чет элдан ташриф буюрувчилар ҳам икки баробарга ортган.

МДҲ давлатларига кетган Ўзбекистон фуқаролари 13308,0 минг кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 96,2 фоизини ташкил этади, узоқ хорижий давлатларга эса 530,6 минг киши (ёки 3,8 фоиз) ташриф буюрган.

Чет элга кетган фуқароларнинг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистонга 51,6 фоиз (7139,8 минг киши), Қирғизистонга 23,1 фоиз (3196,8 минг киши) ва Россияга 8,5 фоиз (1178,7 минг киши) ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой, АҚШ, Германияга ташриф буюрган.

Фуқароларнинг асосий сафар мақсади қариндошларни бориб кўриш — 57,6 фоиз, сайёҳлик мақсадида — 2,9 фоиз, ўқиш мақсадида — 0,8 фоиз, даволаниш, хизмат юзасидан — 0,4 фоизни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан