Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги энг кам иш ҳақлари қанчага ошганини маълум қилди
30.01.2019 20:06,  
16

2019 йилнинг 1 январидан бошлиб энг кам иш ҳақи олувчи ходимларнинг иш ҳақлари ўртача 10 фоизга оширилди, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги матбуот-хизмати.

Вазирлик хабарига кўра, эндиликда:

- 1-разрядда иш ҳақи олувчи ходимлар (фаррошлар, қоравуллар, ишчилар ва бошқалар) нинг иш ҳақлари 1,15 баробарга;

- 2-разрядда иш ҳақи олувчи ходимлар (энгил автомобил хайдовчилари, богъбонлар, иш юритувчилар ва бошқалар) нинг иш ҳақлари 1,1 баробарга;

- 3 разрядда иш ҳақи олувчи ходимлар (электриклар, сантехниклар, кассирлар, лаборантлар ва бошқалар) нинг иш ҳақлари 1,05 баробарга оширилди.

Шундай қилиб, энг кам иш ҳақи миқдорларининг оширилиши (2018 йил 15 июлдан 7 %га ва 1 ноябрдан эса 10 %га) ва кам иш ҳақи олиб 1 разрядда ишловчи ходимларнинг иш ҳақларини оширилиши ҳисобига энг кам иш ҳақи миқдори ўтган йилнинг январ ойига нисбатан 1,35 баробарга (1,07×1,1×1,15) оширилди.

Мисол учун, бюджет ташкилотларида 1 ставкага ишловчи фаррошнинг ойлик иш ҳақи миқдори ўтган йилнинг 1 январ ҳолатига (устама ва қўшимча тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда) 426,5 минг сўм (172 240 × 2,476) бўлган бўлса, 2019 йил 1 январидан эса 577 минг сўмни (202 730 × 2,847) ташкил этди, ёки 151 минг сўмга ошди.

Таъкидлаш лозимки, энг кам иш хақи миқдорининг ва ягона тариф сеткасининг қуйи даражалари тариф коэффитсиэнтларининг оширилиши бюджет сохасида фаолият юритаётган 370 минг ишчининг ойлик иш хақини ва шу билан бирга иқтисодиётнинг турли жабхаларида кам иш ҳақи олиб ишловчи ишчиларнинг иш ҳақларини ошишига олиб келади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан