Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги Фарғонада ўлдирилиб, машинада ёқиб юборилган шахс ҳақидаги хабарга изоҳ берди
30.01.2019 22:13,  
11

Аввалроқ ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 21 январь куни соат 22:30 ларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани «Тагоб» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги йўл бўйидан оқ рангли Lacetti автомашинаси салонида ёнган ҳолатдаги шахси номаълум мурда қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар тарқалди.

Хабарда марҳум, 1983 йилда туғилган фуқаро М.Н. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий стол нозири вазифасида ишлагани айтилган.

Мудофаа вазирлиги ушбу хабарга ойдинлик киритиб, марҳумнинг ишлаш жойини кўрсатишда хатоликка йўл қўйилгани ва марҳум Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани «Кичик-тагоб» маҳалла фуқаролар йиғини штатида ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи лавомизимида ишлаганини маълум қилади. Марҳум М.Н. ушбу лавозимга «Кичик-тагоб» маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори билан 2018 йил 1 декабрь куни тасдиқланган эди.

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи туман мудофаа ишлари бўлими билан маҳалладаги ҳарбий ҳисоб ишларини юритишда ҳамда маҳалладаги ҳисобда турган фуқароларга чақирув қоғозларини етказишда яқиндан кўмаклашади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан