Ўзбекистон Россиядан ҳарбий самолёт сотиб олиши мумкин

31.01.2019 | Ўзбекистон | 2481

Ўзбекистон Россия билан Як-130 ҳарбий самолётларини сотиб олиш масаласида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант» газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Иркутск авиация заводида ишлаб чиқарилаётган Як-130 ни сотиб олишга қизиқиш билдирган. Лекин бу борадаги музокаралар бошланғич босқичда.

Газета маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Як-130 самолётларини Бангладеш, Мьянма, Беларусь ва Лаос ҳам сотиб олган.

Як-130 самолётлари ҳарбий учувчиларни жанговар тайёргарлигини машқ қилдириш, ҳаводаги ва ердаги нуқталарга зарба бериш мақсадида қўлланилади.