Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк инфляция ўсиши кутилгандан паст бўлганлигини билдирди
31.01.2019 20:05,  
14

Ўтган 2018 йилнинг 4-чораги ва 2019 йил бошида инфляция ўсиши миқдори биз кутгандан ҳам паст бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки Пул-кредит сиёсати департаменти директори Беҳзод Ҳамраев.

Марказий банк маълумотига кўра, инфляция ўсиши миқдори паст бўлишига бир неча сабаблар омил бўлган. Улар орасида асосийлари қуйидагилар дейиш мумкин:

  • Мева-сабзавотларнинг мавсумий нархи ошиши кам бўлди. Йил давомида нархлар нисбатан барқарор бўлди.  
  • Иккинчидан, маҳсулот билан таъминланиш даражаси яхши бўлди, ва шу билан бирга ҳеч қандай маҳсулот дефицити бўлмади. Шу ўринда ўтган йилда картошка нархи кескин ошганини эсга олиш мумкин.
  • Учинчидан, энергия манбаалари нархининг оширилиши умумий нархлар ошишига олиб келмади.

Инфляция миқдори паст бўлганини аҳоли ҳам дарҳол ҳис қила бошлади. Буни биз банклардаги муддатли депозитлар ўсишидан билдик, дейди МБ вакили.

Аҳолининг банкларда сақлаётган депозитлари миқдори ўтган йилга нисбатан 71,6 фоизга ўсиши кузатилди. Ушбу тенденция 2019 йилнинг январ ойида ҳам давом этмоқда.

Депозитлар таркибида ҳам хорижий валюта улуши камайиб миллий валюта улуши ошиб бормоқда. Бу албатта қувонарли ҳол. Биринчидан аҳолининг миллий валютага ишончи ошиб бораётганидан, иккинчидан эса депозитларнинг долларлашуви камаяётганидан дарак беради.

2018 йилнинг 4 чорагида Марказий банк доимий равишда кузатиб бораётган муҳим кўрсатгичларидан бирида ижобий томонга ўзгариш кузатилди. Хусусан, хўжалик субъектлари орасида банк трансакцияларининг сони 40-50 фоизга ошиши кузатилди. Бу яширин иқтисод улуши камайиб, иқтисод соғломлашиб бораётганининг яққол далилидир.

Юқорида айтиб ўтилган, ижобий ҳолатлар натижасида иқтисодда нақд пул ҳажми ҳам ўзгаришсиз қолди. Бу инфляциянинг камайишига олиб келадиган яна бир қўшимча омил бўлади, албатта.

Ўзбекистон иқтисодида инфляция ўсиши ҳақиқатдан ҳам камайиб бормоқда. Биз бунининг ижобий натижаларини иқтисоднинг ҳар соҳасида кузатиб турибмиз.

"Агар ушбу тенденция сақланиб қолса Марказий банк 2019 йилнинг иккинчи ярмида қайта молиялаш ставкасини пасайтириш масаласини ҳам кўриб чиқиши мумкин", - деди Беҳзод Ҳамраев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки инфляция даражасини чеклаш борасида қатъий сиёсат олиб бормоқда. Йил бошида 2019 йил учун қайта молиялаш ставкаси 16 фоиз миқдорида белгиланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан