Ўзбекистонда Facebook ва YouTube'дан фойдаланишнинг пулли хизмати жорий этилди

01.02.2019 | Технологиялар | 4228

Ўзбекистонда ISTV интернет-провайдери “Открыв@шка” хизматини жорий этди. Ушбу хизмат Facebook ва YouTube᾽дан IP манзили ўзгартирмасдан ва VPN дастурисиз эркин фойдаланиш имконини беради.

“Хизмат фойдаланувчиларимизнинг мазкур ресурслардан фойдаланишларини соддалаштиради ва VPN дастурисиз орқали уланиш, паст тезлик ва бошқа кўнгилсизликлардан халос этади”, - дейилади хабарда.

Хизмат нархи ойига 25 минг сўмни ташкил этади.

Маълумот учун: Facebook'га Ўзбекистон ҳудудида ўтган йилнинг сентябридан YouTube'га эса октябрь ойининг бошларидан кириш қийинлашганди.

15 январдан Ўзбекистонда Facebook ва YouTube VPNсиз ишлаб кетганди. Афсуски, орадан 12 соат ўтиб номаълум сабабларга кўра, яна бу сайтларга тўғридан-тўғри киришнинг имкони бўлмай қолди.