Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокимияти кўчаларда сув тошиш муаммосини ҳал қилмоқчи
1.02.2019 15:12,  
6

1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчасида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Ёғингарчилик мавсумида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан, 1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” ва “Самарқанд дарвоза” кўчалари кесишмаси яқинида (“Корзинка” супермаркети олдида) таъмирлаш ишлари амалга оширилиши маълум қилинади”, - дейилади хабарда.

Тошкентда 1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани “Қоратош” кўчасида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Аввалроқ тинимсиз ёққан ёмғир натижасида Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортини сув босгани ҳақида хабар қилгандик.
Шунингдек, ўтган йилнинг май ойида ёққан кучли ёмғир туфайли Тошкент кўчаларида катта кўлмаклар ҳосил бўлиб, транспорт воситалари ҳамда аҳолининг ҳаракатланишига қийинчиликлар туғдирган эди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан