Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Январь ойида нарх-наво ўртача 1,5 фоизга ошди
1.02.2019 17:17,  
5

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,5  фоизга ошди. Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8  фоизга, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,8  фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5  фоизга ошди. Хизматлар нархи эса 0,5  фоизга ўсди. 

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларининг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келиб, бу эса нархларнинг ой давомида ўртача 8,3  фоизга қимматлашганлигини кўрсатади.

Нархларининг кўтарилишидаги кейинги етакчи ўринни эса спиртли ичимликлар маҳсулотлари (3,7 %) эгаллаган.

2019 йил январь ойида ҳам асосий турдаги нон маҳсулотлари нархлари қимматлашишда давом этди: ун, нон ва нон маҳсулотлари, гуруч, ёрма ва дуккакли маҳсулотлар нархлари ой давомида 0,2  фоиздан 3,7  фоиз оралиғида қимматлашди. Цитрус мевалари нархларини 1,0  фоизга арзонлашганлигини ҳисобга олмаганда, деярли барча турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларида ўсиш кузатилган. Шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 1,2  фоизга қимматлашган.

2019 йилнинг январь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг 0,5  фоизга қимматлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан