Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Смартфондан фаол равишда фойдаланиш оқибатида ғилайлик келиб чиқиши мумкинлиги аниқланди
2.02.2019 22:53,  
21

Жанубий кореялик олимлар смартфондан фаол равишда фойдаланиш болалар учун зарарли эканлигини эътироф этди. Нигоҳ доимий равишда кичик экранга қадалаверса, кесишувчи ғилайлик юзага келади.

Чоннам миллий университети касалхонаси тадқиқотчилари 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 12 беморни ўрганди. Уларнинг барчаси кесишувчи ғилайлик — нигоҳ бурун томонга қараб қоладиган ҳолатдан азоб чеккан.

Бу болаларнинг барчаси смартфонларга кунига 4—8 соат вақт сарфлагани аниқланди. Бунда кўздан экрангача бўлган масофа 20—30 сантиметрни ташкил этган.

Одатда кесишувчи ғилайлик беш ёшгача бўлган болаларда ривожланади. Осиё мамлакатларида бундай касаллик жуда камдан-кам учрайди, Европада эса бундай ташхис анча кўп қўйилади.

Шифокорлар беморларга, биринчи навбатда, смартфонларни кўздан холи қилиб, икки ой давомида улардан фойдаланмасликни тайинлади. Шундан сўнг 12 бемордан тўққиз нафари тезда соғайишни бошлади.

Шифокорлар таъкидлашича, ғилайлик ва кўриш қобилиятининг бузилиши билан боғлиқ бошқа муаммолар олдини олиш учун смартфондан узлуксиз фойдаланишни чеклаш — гаджетга бир йўла 30 дақиқадан кўп вақт ажратмаслик керак. Боланинг кўзлари жойлашуви меъёрдан четга чиққанини пайқаши билан, ота-она уни офтальмологга кўрсатиши зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан