Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Хитой институтининг филиали очилиши мумкин
3.02.2019 13:52,  
12

Тошкентда Хитойнинг Нанкинг политехника институти (Nanjing Polytechnic Institute) филиалини очиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар қилди Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуоти хизмати.

Шу муносабат билан 25−27 январь кунлари институт вице-президент Чжан Сяожун бошчилигида делегацияси Тошкентга ташриф буюрди.

Делегация ташрифининг мақсади — Ўзбекистон ва Хитой ўртасида олий таълим соҳасида алоқалар ўрнатиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Хусусан, манфаатдор вазирликлар ва идораларда бир қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиб, касб-ҳунар коллежлари фаолияти билан танишилди, Тошкентда Нанкинг политехника институти филиалини очиш имкониятлари ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази билан музокаралар ўтказилди. Бунда Нанкинг политехника институти билан қўшма дастур, қўшма факультет ҳамда тўлақонли филиал ташкил этиш бўйича ишларни бошлаш юзасидан келишиб олинди.

Нанкинг политехника институти Ўзбекистондаги филиалида дарсларни инглиз ва хитой тилида олиб бориш режалаштирмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўқийдиган талабаларни Нанкинг политехника институтига ўқишга юбориш, 2+2, 1+3, 3+1 форматида талабалар ўқишини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларини Нанкинг политехника институтида менежмент, рақамли бизнес, электрон тижорат йўналишларидаўқитишга қизиқиш билдирди.

«Ўзстандарт» агентлиги мутасаддилари эса кимё технологиялари соҳасида ўз ходимлари малакасини ошириши тозимлигини қайд этди.

Томонлар мазкур мулоқотларни давом эттириш ва Ўзбекистон делегациясини Хитойга амалий ташриф буюришига келишиб олдилар.

Нанкинг политехника институти 1958 йилда Нанкинг шаҳрида (Жиангсу провинцияси, ХХР) вилоят ҳукумати томонидан ташкил этилган бўлиб, Хитойнинг топ-83 олий ўқув юртидир. Институт кампус билан 740 акр майдонни ўз ичига олади. Бугунги кунда олий ўқув юртида 10 мингдан зиёд талаба 40 дан зиёд мутахассислик бўйича тахсил олади. Институт қошида 12 та коллеж мавжуд.

Институт дунёдаги 17 та мамлакат ва 40 дан ортиқ коллежлар ва таълим муассасалари билан хамкорлик қилади. Институтда 500 нафар хорижий талабатаҳсил олиб келмоқда, шундан 33 нафарини ўзбек йигит-қизлари ташкил қилади. Институт шунингдек, хорижлик талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Халқаро талабалар стипендияси» ни ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан