Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент – Бишкек автобус қатнови қайта тикланди
3.02.2019 17:46,  
5

 “Тошкент – Бишкек” автобус қатнови, 1 февралдан кучга кирган жадвалга мувофиқ, қайта тикланди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги.

“Янги жадвал ўзаро мувофиқлаштирилгунига қадар “Тошкент – Бишкек” қатнови амалга оширилишда давом этади. Айни дамда транспор вазирлиги Ўзбекистон автомобиль транспорти вазирлиги билан янги жадвални мувофиқлаштирмоқда” – дейилган хабарда.

Шунингдек, Қирғизистон транспорт вазирлиги Қозоғистон инфратузилма ва ривожланиш вазирлиги билан “Тошкент – Бишкек” қатновининг Қозоғистон ҳудудидан транзит ўтиши борасида музокаралар ўтказгани ва томонлар ушбу янги жадвали бўйича консенсусга эришгани хабар қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, феврал ойининг бошида янги жадвал Қозоғистон томонидан тасдиқланмагани туфайли, ушбу автобус қатнови вақтинча тўхтатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан