Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳибсдаги навоийшунос Акром Маликнинг “Хамса”га оид янги тадқиқотлари эълон қилинди
4.02.2019 10:58,  
92

Ўзбекистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар институти тадқиқотчиси бўлган Акром Маликнинг улуғ мутафаккирнинг шоҳ асари бўлмиш “Хамса”га бағишланган “Алишер Навоийнинг илоҳ, олам ва одам ҳақидаги фалсафаси” тадқиқотлари ziyouz.uz порталига жойланди.

Унда Акром Малик “Адабиёт ва адабиётшуносликнинг жамият ҳаётидаги ўрни”, “Алишер Навоийга илмий жиҳатдан ёндашув” каби мавзуларда мулоҳаза юритади, шунингдек, “Хамса” достонлари ва ундаги муножотларга бир-бир тўхталади.

Муаллиф “Модомики, биз адабиёт ва адабиётшунослик юқорида қисқа таъкид этганимиз – хаос (бетартиблик) даврида йўқолиб кетмаслигини ёки бу тўлқинда хас-хашак каби қадрсиз бўлиб қолишини истамасак; адабиёт ва адабиётшунослик инсонлар учун чиндан аҳамиятли бўлишини истасак, ушбу авангард масалани ҳал этиш сари дадил қадам ташлашимиз зарур”, дейди ва “адабиёт ва адабиётшуносликнинг фаол ҳаётдан мутлақо ажралиб, муайян манфаатлар хизматига шахсий хусуматлар, адоватлар майдонига айланиб қолганидан бўлак ўта тор форма ва қуруқ тадқиқотлар йиғиндиси, саёз қарашлар, ноаниқ баёнлардан иборат бўлиб қолганига ҳам холис қараш, буни тан олиш муаммосидир. Қисқа айтганда, адабиётимиз ва адабиётшунослигимиз бугунги кунда ҳеч қандай аниқ йўналишга эга эмас”, дея ҳозирги муаммоларни очиб ташлайди.

Ушбу тадқиқот биргина қисмдан иборат эмас. Акром Малик уни Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлайди ва давомини ҳам сайтда чоп этишни режалаштирган.

Ёш навоийшуноснинг янги тадқиқоти адабиётшунослар ва Навоий ижодига қизиққан барча мухлислар учун кўнгилли топилма бўлади.

Акром Маликов 1990 йилда Тошкент вилоятининг Пскент туманида туғилган. У Ўзбекистон Миллий университетини тугатгач, Ўзбекистон ФА қўлёзмалар институти тадқиқотчиси сифатида фаолият юритган.  Унинг муҳаррирлиги остида бир қанча илмий ва бадиий китоблар чоп этилган.

Акром Маликов ҳибсга олингунча malikzoda.blogspot.com номли блогига турли мавзудаги мақола ва бадиҳаларини жойлаб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан