Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўтган йилда нархи энг кўп ошган маҳсулот нон бўлди
4.02.2019 17:16,  
14

Давлат Статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботга кўра, 2019 йилнинг январь ойида товарлар ва хизматлар орасида нархлар ўсиши энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида кузатилган.

2018 йилнинг январь ойи билан солиштирганда, асосий маҳсулотлар нархлари ўсганини қайд этиш мумкин. Хусусан, нон маҳсулотлари - 28 фоизга, гўшт ва балиқ – 20  фоизга, сут маҳсулотлари – 13 фоизга, алкоголь – 10 фоиза ва ёғлар – 8 фоиз ошгани қайд этилган.

2018 йилнинг Декабрь ойи билан солиштирганда, нархи энг кўп ошган маҳсулот гуруҳлари қуйидагилар бўлган: мева сабзавотлар – 8,3 фоиз, сут маҳсулотлари – 3 фоиз ва нон маҳсулотлари – 2 фоизга ўсиши кузатилган.

Қайд этиш жоизки,нон нархининг кескин ошишига бир неча объектив сабаблар бор. Хусусан, 2018 йилнинг сентябрь ойида Ҳукумат қарорига асосан, қолипли нон (буханка) нархларини тадбиркорлар томонидан эркин белгилашга рухсат берилган эди. Ундан олдин "буханка" нархи давлат томонидан белгилаб берилган. 

Шунингдек, алкоголли ичимликлар нархи ошишига алоҳида сабаб ҳам бор. Ўтган йилнинг охирида барча алкоголли ичимликлар учун акциз тўловлари миқдори оширилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан