Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Mониторинг: Вафот этган фуқароларга катта миқдорда пенcия тўлангани аниқланди
5.02.2019 14:12,  
5

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб берилиши юзасидан доимий мониторинг ўтказиб келмоқда. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар қилган.

2018 йил давомида Пенсия жамғармаси ходимлари ўтказган мониторинг ишлари натижасида 4 минг 221 ҳолатда 2 776,5 млн. сўмни улар билан ҳамкорликда ишлаётган банк ходимлари белгиланган тартибга зид равишда амалга оширганлиги аниқланган. 

Жумладан, 293 та ҳолатда 69,6 миллион сўм банк ходимлари томонидан ўзлаштирилган, 97 та ҳолатда 40,8 миллион сўм тўлов рўйхатларига имзолар қалбакилаштирилган, 293 та ҳолатда 177,9 миллион сўм вафот этган фуқароларга тўланган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, бу борадаги бошқа ҳолатлар ҳам ўрганилган. 

Мисол учун 572 та ҳолатда 384,1 миллион сўм ишончномасиз ўзга фуқароларга тўланган. 651 нафар ётоқдаги фуқароларнинг 398,6 миллион сўм пенсия ва нафақа пуллари уйига олиб борилмаган. 740,3 миллион сўм ҳудуддан кўчиб кетган фуқароларга тўланган.

Энг қизиғи, 8 та ҳолатда 9,1 миллион сўм жазони ижро этиш муассасаларида бўлган фуқароларга, 745 та ҳолатда 2,7 миллион сўм пенсия пулига турли хил буюмлар қўшиб берилган.

Айни вақтда мониторинг ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.​​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан