Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилди
5.02.2019 14:15,  
23

Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилган. Бу ҳақда GoSport.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўтган йилги текширувлардан бирида Мелиқўзиевнинг допинг таҳлиллари ижобий натижа берган. Унинг бир муддат мусобақаларда иштирок эта олмаганига айнан шу допинг тест натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ бу борада расмий манбаларда хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар саралаб олинадиган сўнгги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этмаганди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга унинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳозирча Мелиқўзиевнинг қонидан қандай тақиқланган модда топилгани ва бу борада қандай санкциялар қўлланилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Айни вақтда Мелиқўзиев машғулотларда иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан