Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев муддатидан олдин президент сайловлари ҳақида баёнот берди
5.02.2019 18:34,  
13

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республикада муддатидан олдин президент сайловлари бўлмаслигини маълум қилди. 

Бундан аввал президент Констицион кенгашига мурожаат билан чиққанди. Назарбоев сўзларига кўра, бу масала узоқ муддат кўриб чиқилиши мумкин.

“Албатта, ҳаммани сайлов, транзит ва бошқа масалалар қизиқтиради. Конституцияни ўқинглар, президент ҳақида қонунларни ўқинглар. У ерда қачон сайлов ўтказилиши, қачон муддат тугатилиши ҳақида ҳаммаси аниқ ёзилган. Ҳа, президентда муддатидан олдин сайловларни эълон қилиш қонунан ҳуқуқи бор. Бироқ бу бизга хавф туғдирмаяпти. Келинглар тинчланамиз ва нормал ишлаймиз”, - деди Нурсултон Назарбоев.

Бундан аввал Нурсултон Назарбоев Конституциянинг 42 моддаси 3 - банди бўйича тушунтириш бериш ҳақида Конституцион кенгашга мурожаат қилганди. Унда давлат раҳбарининг ваколатларини тугатиш шартлари баён этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан