Тошкентда янги институт ташкил қилингани ҳақидаги хабар рад этилди

05.02.2019 | Ўзбекистон | 2441

Яқинда айрим сайтларда  Тошкент шаҳрида янги Тошкeнт бизнeсни ривожлантириш ва бошқариш институти ташкил этилганлиги ва 2018-2019 ўқув йили учун дастлабки талабаларни қабул қилиши режалаштирилгани эълон қилинди. Унга кўра, институт гўёки, бизнес соҳасида етук ва сифатли кадрларни тайёрлайди. 

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бу хабар ўрганиб чиқилгани ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.

Таъкидланишича, Тошкeнт бизнeсни ривожлантириш ва бошқариш институти нодавлат олий таълим муассасаси ҳамда унинг қошида ташкил қилинган «BUSINESS SCHOOL» ўқув марказига Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензия берилмаган ва мазкур муассаса инспекцияга лицензия олиш учун ҳам мурожаат қилмаган.