Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аргентинада илгари фанга маълум бўлган ҳайвоннинг қолдиқлари топилди
5.02.2019 19:41,  
10

Аргентинада орқасидаги узун игналар ёрдамида йиртқич ҳайвонларни қўрқитган динозавр янги турининг қолдиқлари топилди.

Таъкидланишича, ўтхўр динозавр бундан 140 миллион йил яшаган. Динозавр қолдиқлар Буэнос-Айресдаги Илмий-маданий марказда намойишга қўйилди. Динозаврнинг дикреозавридлар оиласига мансуб янги тури Bajadasaurus pronuspinax номини олди.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, Bajadasaurus динозаврининг бўйин ва орқа қисмида жойлашган жуда узун, ўткир ва нозик игналар йиртқич ҳайвонларни қўрқитиш учун хизмат қилган.

Шунингдек, экспертлар тахминига кўра, ушбу игналар ҳайвон танасидаги ҳароратни доим бир хил бўлиб туришига хизмат қилиб, уни янада кўркам қилиб кўрсатган.

Тадқиқот натижалари Scientific Reports илмий журналда эълон қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан