Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайвон сўйиш ва аҳолига гўшт етказиб беришга доир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди
6.02.2019 20:49,  
47

Давлат Ветеринария қўмитаси томонидан “Ҳайвонларни сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ушбу қарор лойиҳасида “Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотишга нисбатан ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари” ва  “Ихтисослашган сўйиш корхоналарига нисбатан ветеринария, ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари” тасдиқлаш қайд этилган.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларини янада кўркам ва обод қилиш, жозибадорлиги ва туристик салоҳиятни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида шаҳарлар ҳудудида фаолият кўрсатаётган ҳайвонларни сўйиш корхоналарини бошқа фаолият турига мослаштириш ёки шаҳарлар ҳудудидан чиқариш (шаҳарнинг чекка ҳудудларида ва кичик саноат худудларида санитария-химоя зоналари сақланган ҳолда ташкил этилган механизациялашган ихтисослашган сўйиш корхоналари бундан мустасно) таклифига розилик берилсин”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Қарор лойиҳасида жойларда мавжуд ҳайвон сўйишга мўлжалланган корхоналарни (қушхоналарни) инвентаризациядан ўтказиб, қарор талабларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда ихтисослашган мини сўйиш корхоналарига айлантириш ёки белгиланган тартибда фаолиятини тўхтатиш чоралари кўриш назарда тутилган.    

“- ҳайвонларни сўйиш хизматларини йўлга қўйишда ихтисослашган ва мини сўйиш корхоналарини ташкил этиш фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади;

- ихтисослашган сўйиш корхоналари ўз маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматини ташкил этади ва унга малакали мутахассисларни жалб қилади;

- ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария мутахассислари, қассоблар ва бошқа техник ходимлари белгиланган тартибда малакасини оширади ва малака оширмаган ходимларни фаолият юритиши таъқиқланади,” – дейилган қарор лойиҳасида.

Давлат ветеринария қўмитаси бир ой муддатда мини сўйиш корхоналарига нисбатан ветеринария, ветеринария-санитария қоида ва меъёрларини ишлаб чиқиш топшириғи берилган.

Қарор лойиҳасида айтилишича, прокуратура органлари, ИИВ, Солиқ, Ветеринария қўмиталари касаллиги сабабли мажбурий сўйилган ва харом ўлган ҳайвонларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаб, уларнинг фаолиятига чек қўйиш ва уларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан