Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш тизимида жорий этилган янги лавозимга шахсан президент тайинлайдиган бўлди
6.02.2019 20:51,  
12

Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.

Хабарда айтилишича, қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.

Вазир ўринбосари, жумладан, қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:

- халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;

- соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

- мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;

- давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;

- соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;

- “электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг жорий этиш.

Мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади ҳамда у президент томонидан тайинланади.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур ўринбосари бир вақтда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тиббиёт ходимига тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан