Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура Ўзбекистода казино ташкиллаштирилиши ҳақидаги хабарга ойдинлик киритди
7.02.2019 14:42,  
8

Инвесторлар томонидан Қорақолпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

«Мўйноқ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш нуқтайи назаридан инвесторлар томонидан кўплаб инвестицион лойиҳалар таклиф этилмоқда. Бош прокуратура тегишли вазирлик ва идоралар билан ушбу таклифларни ўрганмоқда. Казино (ўйин бизнеси) масаласи бўйича ҳам таклифлар келиб тушган, уни амалга ошириш эҳтимолининг барча аспектлари ўрганиб чиқилмоқда», – дейди Сурайё Раҳмонова.

Маълумот учун, Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган.

Бундан аввал, ҳозирги вақтда тегишли норматив акт тайёрлаш бўйича Бош прокуратура томонидан ишлар олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан