Самарқандда аёл турмуш ўртоғига пичоқ урди

07.02.2019 | Жамият | 3017

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи аёл турмуш ўртоғининг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган, дея хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Воқеа 6 февраль Олмазор МФЙ Муртак қишлоғида оилавий жанжал оқибатида юз берган.

Д.С.(аёл) уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи, Т.Р.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан урган. Оқибатда Т.Р. касалхонага ётқизилган. Д.С. қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.