Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар телевизор қаршисида кўп вақт ўтказиш нималарни келтириб чиқаришини маълум қилишди
7.02.2019 16:38,  
25

Олимлар телевизорни ўтирган ҳолда меъёридан ортиқ томоша қилиш 50 ёшгача бўлган инсонларда ичак саратони хасталигини келтириб чиқариш мумкинлигини аниқлашди. 

Хабарда ёзилишича, мутахассислар ҳамширалар саломатлиги бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг иккинчи босқичи натижаларини - АҚШда 1989 йилда асосий сурункали хасталикларни келтириб чиқарувчи хавфли омиллар ҳақида тўпланган энг йирик маълумотлар жамланмасини таҳлил қилишади

Олимларни иштирокчиларнинг ўтирган ҳолда томоша қилиш жиҳатига, хусусан, улар телевизор қаршисида қанча вақт сарфлаганига алоҳида эътибор қаратишади.

Таъкидланишича, экспертлар ичак саратонининг эрта ривожланишига оид 118 та ҳолатни ўрганиб чиқиб, кунига телевизор қаршисида камида 1 соатдан ўтирган кишиларда хасталикка чалиниш хавфи 12 фоиз бўлганини аниқлашди. Икки соатдан зиёд вақтини телевизор қаршисида ўтказган иштирокчилар орасида эса ушбу хавф 70 фоиздан ортиқ бўлганлиги маълум бўлади.

Олимлар фикрига кўра, маълум бўлган қонунийлик вазн ёки иштирокчиларнинг жисмоний фаоллигига боғлиқ эмас. Шунингдек, генетика мойиллик омили сабаб бўлмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан