Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар ғийбат қилишнинг фойдали томонини исботлашди
8.02.2019 16:04,  
17

Социологлар кундалик суҳбатимизнинг камида учдан бир қисми миш-миш ва овозалардан иборатлигини маълум қилишди. Аноним сўровларда одамлар бошқаларни орқасидан “муҳокама” қилишни яхши кўришларини тан олишди. Аёлларни кўпинча кундалик ҳаёт ва атрофдагилар ташқи қиёфаси, эркакларни эса карьера ва иш ҳақи қизиқтиради. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, гап-сўзларга мойиллик қадимда аждодларимиз ўртасидаги табиий саралашга ўз таъсирини кўрсатган, бугунги кунда эса ижтимоий алоқалар ўрнатиш имконини беради. 

Италия олимлари бошқа кишиларни муҳокама қилиш организмдаги ишонч гормони – окситоцин оширишини аниқлашди. Улар ўтказган тадқиқотга кўра, иккита яхши таниш бўлган дугона ўзаро учинчи дугоналарининг ҳомиладор бўлиб қолган бўлиши мумкинлигини ҳақида ғийбат қилишади. Тадқиқот сўнггида уларнинг тупук намуналари олинади ва улардан анкета тўлдиришлари сўралади.

Тупук таҳлиллари миш-мишларни муҳокама қилиш кучли окситоцинни келтириб чиқарганини кўрсатди. Тадқиқотда иштирок этган ҳар иккала қиз организмидаги ишонч гормонининг даражаси бир хилда ошади. Гормонли ҳолат шунчаки бегоналарнинг сири ҳақидаги суҳбат туфайли ўзгарган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, организмнинг шунга ўхшаш биокимёвий реакцияси ғийбат инсон эволюциясида муҳим рол ўйнаганлигидан далолат беради. Мулоқотдан ва сирлар билан бўлишишдан баҳраманд бўлиш аждодларимизга катта гуруҳларда ҳаётнинг норасмий қоидаларини ўрнатиш, обрў-эътиборни баҳолаш ва ўзаро ишончни қўллаб-қувватлашда ёрдам берган.

Стэнфорд университети олимларининг фикрича, бугунги кунда миш-мишлар, гап-сўзлар мустаҳкам ижтимоий алоқаларни ўрнатишга – ҳамкорликка ҳозир бўлган одамлар билан муносабатда бўлиш, шунингдек, уни ранжитмоқчи бўлган шахсларда халос бўлишга кўмаклашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан