Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун баъзи инсонлар доим совқотиб юради?
8.02.2019 16:19,  
221

Агар сиз 10 даражали совуқда ёки қишда иситилмайдиган уйда совқотсангиз – бу касаллик эмас. Лекин, қуёшли баҳор кунларида ҳам совқотиш соғлиқ билан боғлиқ муаммо борлигидан дарак беради.

Сизнинг вазнингиз етарли эмас

Биринчидан, тана оғирлигининг камлиги бизни иситиб турувчи ёғ захираси камлигини билдиради. Иккинчидан, тана оғирлигининг камлиги калориянинг етарлича сарфланмаслиги белгисидир. Бу метаболизмни секинлаштиради, натижада тана ўзини иситиш учун кам энергия сарф қила бошлайди.

Қалқонсимон бездаги муаммо

Доимий равишда совуқни ҳис қилиш — ҳол-аҳвол билан боғлиқ кўплаб муаммолардан бири қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши ҳисобланади. Гормонлар даражасининг етарлича бўлмаслиги натижасида метаболизм секинлашади ва тана ўзини иситишга энергияни тежай бошлайди.

Темир моддасининг етишмаслиги

Темирнинг кам бўлиши — доимий равишда совуқни сезишнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири. Темир — қоннинг қизил таначалари томонидан тана бўйлаб кислород етказишда муҳим модда ҳисобланади. Темир етишмаслиги натижасида қоннинг бу ҳужайралари ўз вазифасини яхши бажара олмайди, сиз эса совуқдан қалтирай бошлайсиз.

Қон айланишининг яхши эмаслиги

Агар кафтингиз ва товонингиз доим муздек бўлса, лекин тананинг бошқа қисмлари ўзини яхши ҳис қилса, бу сизда қон айланиш яхши эмаслигини билдиради. Бунинг сабаби юрак-томир тизими фаолиятининг бузилишидан бўлиши ҳам мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан