Бир йил ичида Самарқанд вилоятидан 163 минг 453 нафар фуқаро чет давлатларга чиқиб кетди

09.02.2019 | Ўзбекистон | 5123

Самарқанд вилояти прокурори Фарҳод Зуфаров вилоят аҳолисининг иш билан таъминланиш даражаси ҳақида маълумот берар экан, қайси туманда нечтадан ишсиз фуқаро борлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида 21,9 минг, Ургут туманида 18,2 минг, Паст Дарғом туманида 14,4 минг, Каттақўрғон туманида 11,7 минг, Самарқанд туманида 10,3 минг, Иштихон туманида 9,9 минг, Жомбой туманида 9,9 минг, Пайариқ туманида 9,8 минг, Нарпай туманида 9,0 минг, Булунғур туманида 7,8 минг, Тойлоқ туманида 7,2 минг, Оқдарё туманида 6,9 минг, Пахтачи туманида 6,1 минг, Нуробод туманида 5,8 минг, Қўшработ туманида 5,7 минг ва Каттақўрғон шаҳрида 3,4 минг фуқаро ишсиз.

Бундан ташқари, 163 минг 453 нафар фуқаро иш қидириб чет давлатларга чиқиб кетган.