Жиззахда саккиз киши тузламадан заҳарланди

11.02.2019 | Ўзбекистон | 4497

2019 йил 8 февраль куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи М.П. (аёл) ўз уйида оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (тузлама) истеъмол қилган ва натижада 8 нафар киши заҳарланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, уларнинг 5 нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

“Ҳурматли фуқаролар, уй шароитида тайёрланган тузлама маҳсулотларини истеъмол қилишда ҳамиша ҳушёр бўлинг, аввало унинг истеъмолга яроқлилик ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг!” - дейилган хабарда.