Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Humo Arena'нинг қачон очилиши маълум бўлди
11.02.2019 19:37,  
78

Humo Arena мажмуаси жорий йилнинг баҳорида очилиши режалаштирилмоқда. Арена қурилиши 2017 йилнинг бошида бошланган.

Дастлаб кўп функционал музлик мажмуаси 2018 йилнинг учинчи чорагида, кейин 2018 йилнинг охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

Ҳозирда ишлар 80-85 фоизга бажарилиб бўлинган, 4 мингга яқин ишчи ишламоқда.

Марказ 12 минг кишини сиғдириш қобилиятига эга бўлиб, бу ерда қишки спорт турлари бўйича мусобақалар (хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) шунингдек, концертлар, кўргазмалар ва форумлар ўтказиш режалаштирилган.

Мажмуа 7 қаватдан иборат бўлиб, улардан бири ер остида жойлашган.

Умумий майдони 82,2 минг квадрат метрни, баландлиги — 40 метрни ташкил қилади.

Автомобиллар учун тўрт қаватли 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

Қурилиш ишларини «Wind Rose» МЧЖ бажармоқда.

Лойиҳага Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа мамлакатлардан 10 дан ортиқ ҳамкор компаниялар жалб қилинган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 триллион сўм бўлиб, шундан 185 миллион АҚШ доллари хорижий инвестициялардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан