Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон» меҳмонхонаси сотувга қўйилди
12.02.2019 13:04,  
11

Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилишича, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Ўзбекистон» меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган.

Меҳмонхонанинг архитектураси ўзида замонавий, Европа услубларининг миллийлик билан уйғунлигини мужассамлаштиради. Бу ерда Европа стандарларига тўлиқ риоя этилган ҳолда, аммо шарқ анъаналарини унутмаган ҳолда хизматлар кўрсатилади.

Маълум қилинишича, танлов предметининг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан