Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зойир Мирзаев яна бир лавозимидан кетди
12.02.2019 13:08,  
8

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига Абдуллаев Феруз Талъатович раис этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.

Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.

Бу лавозимда Абдуллаев собиқ Бош вазир ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаевнинг ўрнини эгаллади. Мирзаев 2017 йилнинг июнь ойида федерация раиси этиб сайланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида Зойир Мирзаев Бош вазир ўринбосари – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди. Ҳозир Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан