Жорий йилнинг 14 февраль куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирди.
Туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда.