Тошкентда 35 ёшли ҳамшира ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

12.02.2019 | Тиббиёт | 5906

Тошкентдаги Семашко номли илмий амалий марказининг 35 ёшли ҳамшираси ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Uznews.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, воқеа 11 феврал куни содир бўлган. 1983 йилда туғилган Олеся Т. Исмли ҳамшира ўзини 3-қаватдан ташлаб юбориб ҳалок бўлган.

Айни дамда ушбу иш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.