Ўзбекистонлик модел Москвада бедарак йўқолди

13.02.2019 | Жаҳон | 5931

“Бўйдоқ” (Холостяк) шоу собиқ иштирокчиси Анастасия Матронина 30 январдан бери яқинлари билан алоқага чиқмаяпти.

Анастасия Матронина Тошкентда туғилган. У 2018 йилда россиялик хонанда Егор Крид билан бирга “Бўйдоқ” шоу дастурида иштирок этган.

ОАВлар маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда у модел сифатида фаолият юритган.

Анастасиянинг дўстлари интернетда шов-шув кўтаришди. Унинг дугонаси Тина Сокол сўзларига кўра, Матронина 30 январь куни Дубайдан Москвага келган.

Матронинанинг телефони икки ҳафта давомида ўчирилган.

Полицияда ҳеч қандай расмий хабар бермади.