Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви таъминотида узилишлар бўлиши маълум қилинди
13.02.2019 16:42,  
8

Яшнобод туманида уч қаватли кўприк қурилиши шунингдек, Иссиқсув кўчасидаги Д — 1400 мм. қувурининг бир қисмини қайта кўчирилиши муносабати билан жорий йилнинг 18 февралидан 20 февраль санасига қадар айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминотида узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатилишини маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ичимлик суви тармоқдан тўлиқ узиладиган ҳудудлар:

Яшнобод туманида:

Тошкент механика заводи (ТАПОиЧ), АРМЗ темир йўл таъмирлаш заводи, Семург заводи, «Корзинка Авиатор» савдо маркази, Ҳарбий қисм — 1,2,3,4 Тузел ва Авиасозлар мавзелари ҳамда Шоҳимардон, Ойдинкўл, Чилонота, Янгилик, Нодирабегим, Ҳуснобод, Илтифот, Ширмонбулоқ, Мурувват, Ҳаваскор, Кўламли, Мураббий, 1 тор Мураббий, Катта Янгиобод, Паҳлавон, Донишманд, Хислат, Шоҳсанам, Нигора, 1,2 тор Нигора, Толариқ, Маърифат, Гўзал, Сокин тор, кўчалари ва 58-сонли Ҳарбий шаҳарча;

Мирзо Улуғбек тумани:

Паркент, Паркент 3,4 тор, Иссиқсув, Иссиқсув 1,2,3 тор, Карнок ҳамда Карнок тор кўчалари;

Сув босими пасаядиган ҳудудлар:

Яшнобод тумани:

Асалобод 1−2-мазелар;

Сув босими кўтариладиган ҳудудлар:

Мирзо Улуғбек тумани:

Дўрмон йўли, Мингбулоқ, ТХАЙ, Қорасув мавзесидан — Паркент кўчасигача.

Пойтахт маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан