Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев ҳеч қачон бахтли миллиардерларни учратмаганини айтди
13.02.2019 19:45,  
1

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳеч қачон бахтли миллиардерларни учратмаганини маълум қилди ва ёшларни оддий ишдан уялмасликка чақирди. 

“Бадавлат ота-онадан мерос тариқасида олиш мумкин (бойликни – таҳр.), лекин наф бермайди. Мен сизга кўпни кўрган, тажрибали инсон сифатида шуни маълум қиламанки, 10-20 миллиардга эга бўлган бирор бир бахтли миллиардерни кўрмадим. Кўрмадим! Мен сизга ўз жонига қасд қилган ёки қамоқда вафот этган миллиардерлар рўйхатини келтиришим мумкин. Бу маблағлар бахтли қилади, деб кўриниши мумкин, бироқ ўз кучинг билан меҳнат қилиб топган пулинг сени бахтли қилади”, - деди Назарбоев.

Шунингдек, у “меҳнатсиз эришилган ютуқ – бу бахт эмас”, дея таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев муддатидан олдин президент сайловлари ҳақида баёнот бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан