Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси фоҳишаликда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди
15.02.2019 14:53,  
15

Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг энг кўпи — 11 нафари Чилонзор ва Учтепа туманларида, Қатортол кўчаси «Шуҳрат» чорраҳасида ва Ал-Хоразмий айланасида қўлга тушди. 9 нафар аёл Миробод туманидаги Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишмасида ушланди. Бектемирда, «Қўйлиқ» бозори яқинида 8 нафар, Юнусободдаги Амир Темур кўчасида 6 нафар аёл қўлга олинди.

Улардан 24 нафари олдинроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига («Фоҳишалик билан шуғулланиш») асосан жазога тортилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан