Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги айрим университетлар шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин
15.02.2019 18:40,  
13

Ўзбекистоннинг энг машҳур олийгоҳларидан бири саналган Ўзбекистон Миллий университети шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари​ Турсун Аҳмедов 15 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб ёзади «Халқ сўзи».

Аҳмедов, шунингдек, Миллий университет ёнида жойлашган Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ҳам шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкинлигини билдирган.

«Ҳозирда шаҳар меъморчилиги бўйича жаҳон тажрибасини ўрганяпмиз. Мақсадимиз – йирик шаҳарларда олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари жойлашувини тўғри ташкил этиш. Ўрганишларимиздан маълум бўлишича, дунёнинг ривожланган мамлакатларида университетлар ва илмий институтлар одатда шаҳар ташқарисида ёки атрофида жойлаштирилган.

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ҳам, балки 5 йил, балки 10 йилдан кейиндир, шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин.

Талабалар шаҳарчаси яқинда обод қилинди, бу албатта қувонарли ҳол. Лекин мазкур ҳудуд обод қилинди дегани университетлар кўчирилмайди дегани эмас», — деди Аҳмедов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан