Ходимлари Тошкент пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага ошди

16.02.2019 | Ўзбекистон | 4919

Ҳукумат қарори билан президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 78 та ташкилот мавжуд эди.