Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
16.02.2019 12:42,  
3

АҚШ президенти Дональд Трамп 15 февраль куни Мексика билан чегарасида ҳолат юзасидан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида фармон имзолади.

Бу ҳақда Сенат аъзоларига йўлланган президент мактубини Wall Street Journal газетаси эълон қилди.

Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши Конгресс тасдиғисиз чегарада девор қуриш учун 8 миллиард доллар олиш имкониятини беради.

Бундан аввал Трамп 450 км узунликдаги деворни қуриш учун 5,7 миллиард доллар ажратилишини талаб қилганди. Конгресс девор қуришни самарасизлиги ва кўп ҳаражатли эканлигини билдирганди.

Энди фавқулодда ҳолат Трампга Конгресс рухсатисиз Адлия вазирлиги ва Пентагон бюджетидан маблағ олиш имконини беради.

Президент фавқулодда ҳолат эълон қилиши тўғрисида ахборотни бош котиб Сара Сандерс Twitter'да маълум қилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан