Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Грузияда ўз ватандошини фоҳишаликка мажбурлаган ўзбекистонлик аёл 12 йилга қамалди
16.02.2019 16:39,  
41

15 февраль куни Батуми шаҳар суди ўз ватандошини фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган ўзбекистонлик аёлни 12 йил озодликдан маҳрум қилди. 

Қайд этилишича, аёл 2018 йилнинг январида Ўзбекистонда яшайдиган аёл таниши билан боғланиб уни Грузияга ишга чақирган. Аёл рози бўлиб, 2018 йилнинг февраль ойида Грузияга келади ва Батуми шаҳридаги ижарага олинган хонадонга жойлашади.

Кейинчалик уни Грузияга таклиф қилган аёл паспортини тортиб олади ва шаҳар бўйлаб эркин ҳаракатланиши та’қиқлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган. Ундан топган пулларни эса ўзига олиб қолган. Аёл Батуми ва Аджариянинг Хелвачаур тумани бўйлаб тунги клублар, меҳмонхона ва ресторанларга мажбурлаб олиб борилган.

Полиция томонидан жиноят иши очилганда гумонланувчи аёл ғойиб бўлган. 2018 йилнинг май ойида унга қидирув эълон қилинган ва 14 кундан сўнг Ахалкали шаҳрида қўлга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан