Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ИИББ ходими шафқатсиз калтакланди
17.02.2019 17:47,  
5

Тошкентда кафеда ИИББ ходимини шафқатсиз калтаклаган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Uznews нашри.

Ҳуқуқни сақлаш органларидан олинган хабарга кўра, 15 феврал куни соат 20:30 атрофида  “Каримбек” ошхонасида 32, 32, 33 ва 39 ёшли 4 нафар фуқаролар маст ҳолатда ИИБ ходимини шафқатсизларча калтаклашган.

Бунинг оқибатида 37 ёшли ИИБ ходими  бош мия оғир лат ейиши, чакка томон гематомаси, бош чаноғининг орқа суяги синиши диагнози билан Республика Тезкор тиббиёт марказига ётқизилган.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 моддаси 2 бўлими 2 қисми асосида (оғир жароҳат етказиш, безорилик) банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. ЖКнинг ушбу моддасига кўра, айбланувчиларга 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Сўнгги вақтларда ОАВда ИИБ ёки ЙПХ ходимларига бўлаётган ҳужумлар ҳақида хабарлар тез-тез пайдо бўлаётганини афсус билан қайд этиш лозим. Умид қиламизки тергов жараёнида ушбу ҳолатлар синчиков текширилиб айбдорлар қонун олдида жавоб беради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан